close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Саудия Арабистонида Айя-София масжидида намоз ўқиган имом қамоққа ташланди

Саудия Арабистони суди бир неча йил аввал Истанбулдаги Айя-София масжидида намозга бошчилик қилган шайхни 12 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Саудиялик имом ва қори Абдулла Басфар чоршанба куни суд қилинди ва "Туркиядаги Айя-София масжиди ҳовлисида намозхонларга имомлик қилиш таклифини қабул қилгани учун" айбдор деб топилди, деди Саудия Арабистонида жойлашган «Виждон маҳбуслари» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти.
"Биз бу қарорни қоралаймиз ... ва расмийларни уни сўзсиз озод қилишга чақирамиз", - дея қўшимча қилди ҳуқуқ ҳимоячилари.
Басфар мамлакатда таниқли дин арбоби бўлиб, аввал Жиддадаги Қирол Абдулазиз университетида шариат ва исломшунослик кафедраси доценти лавозимида ишлаган.
У 2014 йилда (яъни, Айя-София ҳали музей бўлганида) машҳур масжидда намоз ўқиётгани акс этган видео интернетда тарқалгач, 2020 йил августида ҳибсга олинган.
У икки йил давомида тергов ҳибсхонасида бўлган ва шу вақт ичида терговчилар томонидан босимга учраган.
Басфар қандай айбловлар билан судлангани аниқ эмас.
Унинг 2014 йилда масжиддаги намозларга раҳбарлик қилиши Саудия-Туркия дипломатик муносабатлари чуқур таназзулга юз тутган пайтга тўғри келди.
Икки давлат ўртасидаги муносабатлар бир йил аввал, ҳарбий тўнтариш натижасида Мисрнинг демократик йўл билан сайланган биринчи президенти Муҳаммад Мурсий ҳокимиятдан ағдарилганидан сўнг кескин из қолдирган эди. Анқара ва Ар-Риёд 2021 йилда муносабатларни тиклаш бўйича музокараларни бошлагунига қадар дипломатик алоқалар йиллар давомида узилган эди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase