close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Боррелл Путиннинг ядровий шантажига биринчи марта жавоб берди: "Россия армияси йўқ қилинади"

Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Хосеп Боррел Россиянинг Украина ҳудудига берган ядровий зарбасига Ғарбнинг жавоби ҳақида илк бор гапирди.

Кремл Ғарбда муваффақиятга эришди – ўзини тутган ва тиришқоқ европалик сиёсатчилар "чуқур ташвиш" сиёсатидан воз кечиб, кескинроқ баёнот ва қарорларга ўтмоқда.
13 октябрь куни Европа Иттифоқи дипломати Хосеп Боррел Кремлни Украинага ядровий зарба бериш Путин режими учун ҳалокатли хато бўлишидан огоҳлантирди. У мисли кўрилмаган кучли ҳарбий жавоб олади, шундан кейин Кремль хўжайини ўзининг ҳарбий қудратини намойиш эта олмайди.
Баёнот Европа Иттифоқи сайтида эълон қилинган.
"Путиннинг айтишича, у блеф қилмаяпти. Шуниси аниқ бўлиши керакки, Украинани, ЕИ ва аъзо давлатларни, АҚШ ва НАТОни қўллаб-қувватлаётган одамлар ҳам блеф қилмаяптилар. Украинага қилинган ҳар қандай ядровий ҳужум эса жавобни келтириб чиқаради, ядровий жавоб эмас, лекин шундай кучли ҳарбий жавобки, Россия армияси йўқ қилинади", деди Боррел.
 Европалик сиёсатчи Ғарб давлатлари айни дамнинг жиддийлигини англаб, тажовузкорга бирдамлик ва қатъийлик кўрсатишга тайёр эканини очиқ айтди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase