Россиядаги Керчь кўпригидаги портлаш бўйича тергов кутилмаган тарзда давом этди: маълум бўлишича, воқеа вақтида Путиннинг Чеченистондаги вакили Рамзан Қодировнинг қизига қарши ишни кўраётган судья Сергей Маслов ўша ерда бўлган. Бу ҳақида «Медуза» хабар бермоқда.
Маслов ўлимидан олдин бошқарган иш бўйича Айшат Қодирова айбланган. У Conde Nast нашриётига 800 минг рублдан ортиқ қарзни, шунингдек, тахминан 900 минг рубл миқдорида жарима тўлаши керак эди.
«Медуза» журналистларининг фикрича, судьянинг ўлими тасодиф эмас.
Эслатиб ўтамиз, 8 октябрь куни эрталаб Керчь бўғози орқали ўтувчи кўприкда кучли ёнғин билан бирга портлаш содир бўлган эди.
Қрим кўприги ишида кутилмаган бурилиш: Қодировнинг қизи ишини кўрган судья вафот этди
Бахтсиз ҳодисами?
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар