close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Эронда норозилик намойишлари кенгаймоқда

Намойишларнинг тўртинчи ҳафтасида нефт сектори ходимлари иш ташлашди.

Эрон жанубидаги нефть-кимё заводида ишчилар душанба куни иш ташлашди – Теҳрон сиёсатига қарши норозилик иқтисодиётнинг муҳим тармоқларига тарқалмоқда.
Форс кўрфази соҳилидаги нефтга бой Бушер вилоятидаги заводда ишчилар иш ташлашди. Улар йўлларни тўсиб қўйишди ва расмийларга норозилик билдиришди. "Қўрқманг. Биз биргамиз, диктаторга ўлим", - дея хитоб қилди намойишчилар.
Намойишлар биринчи марта Эрон нефт секторига тарқалди. Илгари, чакана савдо корхоналари ва кичик корхоналар аёллар ҳуқуқларига қарши норозилик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш учун эшикларини ёпганди.
Эрон ҳукумати сўнгги пайтларда нефт секторининг норозилигига изоҳ бермаган. Ярим расмий Tasnim ахборот агентлиги норозиликларни 700 нафар ишчи иштирокидаги иш ҳақи бўйича низо деб баҳолади, дея хабар беради The Wall Street Journal.
Тартибсизликлар Курдистон вилоятининг пойтахти Сенендежда ҳам давом этди. Ижтимоий тармоқларда шаҳар устидан тутун кўтарилиб, ўқ овозлари эшитиладиган видеолар тарқалмоқда.
Буюк Британия Эрон одоб-ахлоқ полициясининг муҳим амалдорларини санкциялар рўйхатига киритишини маълум қилди.
"Ушбу санкциялар Эрон расмийларига аниқ сигнал юборади. Сиз ўз халқингизни бўйсундирган репрессия учун жавоб беришингиз керак", - дейди Британия ташқи ишлар вазири Джеймс Клеверли.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase