Европа Кенгаши Парламент Ассамблеяси Украинани қўллаб-қувватловчи ва Россия режимини террорчи деб тан олган резолюцияни қабул қилди.
Бу ҳақида Телеграмда Украина Олий Радаси депутати Алексий Гончаренко маълум қилди.
Унга кўра, резолюция учун 99 делегат овоз берди, бир нафари бетараф қолди, бу тарихий натижадир.
Украиналик депутат резолюциядаги энг муҳим фикрларни ҳам келтириб ўтади:
Россия режими террорчи деб эълон қилинди. Бу глобал миқёсдаги кучли сигнал ва Россиянинг терроризм ҳомийси сифатида тан олиниши учун яна бир қадамдир, деди Гончаренко.
Тарихда биринчи марта Европа Кенгаши қурол берилиши кераклигини эълон қилди. Гап тинч аҳолини ҳимоя қилиш учун ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ҳақида кетяпти.
Қайд этилишича, Россиянинг БМТ Хавфсизлик кенгашида қолиши ноқонуний ҳисобланади.
Резолюция халқаро трибуналнинг тезроқ ташкил этилишини қўллаб-қувватлайди.
ПАСЕ Россия Федерацияси режимини террорчи деб тан олиш ҳақида резолюция қабул қилди
Резолюция халқаро трибуналнинг эрта ташкил этилишини қўллаб-қувватлайди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|