Россия Президенти Владимир Путин Украинага қарши урушдаги муваффақиятсизликлар шароитида Россия супердавлат эмаслигини тушунди.
Бу ҳақида РБК-Украина Буюк Британия Мудофаа вазири Бен Уоллеснинг «Evening Standard»га интервьюсида берган баёнотига асосланиб хабар бермоқда.
Унинг таъкидлашича, Россия ҳозирда "ҳарбий имкониятлари" ва раҳбариятининг нотўғри "стратегик тахминлари" туфайли Украинага ютқазмоқда.
Унинг сўзларига кўра, гарчи бу "хайп" бўлса-да, Россия раҳбарияти ўзларининг енгилмаслигига ишонган, парадда танклар колонналарини томоша қилган.
"Супердавлатлар урушларда мағлуб бўлди: СССР Афғонистонда, АҚШ Вьетнамда. Катта давлатлар бир неча бор қўшнисидан ёки бошқа давлатдан учраган мағлубиятга чидашга мажбур бўлган... Лекин асосийси шундаки. У (Путин — таҳр.) ҳозиргина (Россия — таҳр.) супердавлат эмаслигини аниқлади", — деди вазир.
Британия Мудофаа вазири: Путинга Россия супердавлат эмаслиги тушунтириб қўйилди
Россия раҳбарияти парадда танклар колоннасини томоша қилиб, ўзининг енгилмаслигига ишонган эди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси