Бу ҳақида Euronews телеканалига асосланиб, "РБК-Украина" хабар бермоқда.
Шунингдек, Британия Украинага қўшимча 18 та гаубица беради.
Чоршанба куни Брюсселда Уоллеснинг НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг билан учрашувида Украинага янги ёрдам пакети муҳокама қилинди.
"Россиянинг Украинадаги тинч аҳоли пунктларига қарши берган сўнгги тартибсиз зарбалари ўз мамлакатини ҳимоя қилишга интилаётганларни доимий қўллаб-қувватлашни талаб қилади. Шунинг учун бугун мен Украинага зенит-ракеталарни етказиб беришга рухсат бердим", - деди Уоллес.
NASAMS ракеталари қандай ишлайди
NASAMS — паст ва ўрта баландликдаги ракеталар, самолётлар ва бошқа ҳаво нишонларига қарши курашиш учун мўлжалланган мобил зенит-ракета тизими.
Комплекс Норвегиянинг Конгсберг компанияси томонидан ишлаб чиқилган. NASAMS 25 км гача учиш ва 16 км гача парвоз баландлигига эга бўлган ерга асосланган AIM-120 AMRAAM ҳаво-ҳаво ракеталаридан фойдаланади.
Британия Украинага АҚШ нинг NASAMS учун ўрта масофага учувчи ракеталарни етказиб беради
Британия ҳукумати Украинага АҚШнинг NASAMS зенит-ракета тизимлари учун ўрта масофали AMRAAM ракеталарини етказиб беради.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|