close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Собиқ Эрон президентининг қизи айбланмоқда

Эронда собиқ президент Акбар Ҳошими Рафсанжонийнинг қизи, 59 ёшли Фаиза Ҳошимийга нисбатан айблов эълон қилинди, хабар қилади Arab News. Аёл 27 сентябрь куни Эронда полиция зўравонлигига қарши намойишлар чоғида ҳибсга олинган.

"Ҳошимий хоним жиноий тил бириктириш, жамоат тартибини бузишга чақириш ва Ислом Республикасига қарши ташвиқот олиб боришда айбланмоқда", деди Адлия вазирлиги матбуот котиби Масуд Сетаеши.
Июль ойида Фаиза Ҳошимий ижтимоий тармоқларда давлатга қарши ташвиқотда айбланган эди. "Март ойида у 15 ойлик қамоқ ва икки йиллик интернетга кириш ҳуқуқидан маҳрум қилиш қўшимча жазосига ҳукм қилинди", деди Сетаеши.
2012 йилда, отасининг ўлимидан беш йил олдин, Файзе ҳукуматга қарши тарғибот моддаси бўйича олти ой қамоқда ўтирди.
Акбар Ҳошими Рафсанжоний Эронни 1989-1997 йилларда бошқарган ҳамда Европа ва АҚШ билан алоқаларни узишга қарши чиққан сиёсатчи саналарди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase