Бу ҳақда АҚШ президентининг CNN телеканалига берган интервьюсида сўзларига таяниб, "РБК-Украина" хабар бермоқда.
Байден Путин билан учрашиш учун "яхши сабаб" кўрмаётганини айтди. Бироқ у бундай имкониятни инкор этмади ва музокаралар суҳбат мавзусига боғлиқ бўлишини айтди.
"Бу унинг айнан нима ҳақида гаплашмоқчи эканлигига боғлиқ бўлади", деди Байден ва агар Путин қамоқдаги америкалик баскетбол юлдузи Бритни Гринерни муҳокама қилмоқчи бўлса, суҳбатга очиқ бўлишини қўшимча қилди.
"У шафқатсиз ҳаракат қилди. Менимча, у ҳарбий жиноятлар содир этди. Шунинг учун ҳозир у билан учрашишга ҳеч қандай сабаб кўрмаяпман", деб тушунтирди Байден.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Путиннинг G20 саммитидаги иштирокида ҳеч қандай муаммо кўрмаётганини айтган эди.
АҚШ расмийлари, ўз навбатида, G20 учрашувларида Россияни бойкот қилишни режалаштирмаяпти.
ОАВ маълумотларига кўра, Украина президенти Владимир Зеленский ва Россия етакчиси Владимир Путин ноябрь ойида Индонезияда бўлиб ўтадиган G20 саммитида иштирок этишга розилик билдирган.
Байден G20 саммитида Путин билан учрашишдан маъно кўрмаяпти
АҚШ президенти Джо Байден келгуси ой Индонезияда бўлиб ўтадиган G20 саммитида Россия диктатори Владимир Путин билан учрашишдан маъно кўрмайди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси
- АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашида Ғазо бўйича резолюцияга вето қўйиши
- Россиянинг сўнгги 30 йилдаги урушлари