Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров сўнгги ойларда Россия жанг майдонида учраган қатор мағлубиятлардан сўнг, Москва Украинадаги уруш бўйича Ғарб билан музокаралар олиб боришга очиқлигини, бироқ ҳозирча бундай истиқбол бўйича бирорта ҳам "жиддий таклиф" олмаганини айтди. истиқболли, деб ёзади «Зеркало недели»
Лавров давлат телевидениесига берган интервьюсида Россия АҚШ ёки Туркия билан урушни тугатиш йўллари устида ишлашга тайёр эканини айтди.
Лавров, шунингдек, ҳозирча Россия музокаралар бўйича "жиддий таклифлар" олмаганини қўшимча қилди.
Вазир Россия ноябр ойи ўрталарида Индонезияда бўлиб ўтадиган G20 саммитида президент Владимир Путин ва АҚШ президенти Джо Байден ўртасидаги учрашувни рад этмаслигини, агар таклиф тушса, бу таклифни кўриб чиқишини таъкидлади.
Бу Россиянинг тажовузкор билан музокара қилишдан қатъиян бош тортаётган Украина билан музокара олиб бориш истагининг биринчи ишораси эмас. Президент Зеленскийнинг таъкидлашича, агар токи Путин Россия президенти экан, РФ билан музокараларни унутиш мумкин.
30 сентябрь куни Украина ҳудудларини аннексия қилиш бўйича Кремлда сўзлаган нутқида, Украинада армияси катта йўқотишларга учраган Россия сиёсий етакчиси Владимир Путин Киевни ўт очишни тўхтатиш режимига ўтишга ва музокараларни бошлашга чақирди.
Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида бўлиб ўтган G20 мамлакатлари парламентлари раҳбарлари саммити доирасида сўзлаган Россия Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко Украина делегациясига "зудлик билан музокаралар столига ўтиришни" таклиф қилди.
Аввалроқ "Milliyet" нашри Туркия Россия-Украина урушини тугатишда воситачилик қилишни исташи ва ҳозирданоқ баъзи Ғарб пойтахтларига, жумладан, хусусий каналлар орқали тўрт томонлама музокаралар режасини юборгани ҳақида хабар берган эди. Бироқ, Россия Федерацияси бундай таклифни олганлик фактини тасдиқламади.
Шу билан бирга, Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок урушнинг ҳозирги босқичида фақат Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар орқали ундан чиқиш мумкинлигига шубҳа қилмоқда.
Россия музокаралар ўтказишни сўрамоқда ва Ғарбдан таклифларни кутмоқда
Музокаралар ҳақида Россия Федерациясидан турли даражадаги баёнотлар эшитилмоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш
- Будапешт меморандуми