Бундай қонун лойиҳасининг ташаббусчиси Тожикистон ҳукумати қошидаги аёллар ва оила ишлари бўйича Қўмита ҳисобланади. Тожикистон Бош прокуратурасига ёзилган хатда қўмита мулкчилик шаклидан қатъий назар, барча маъмурий биноларга ҳижоб ва сатрли аёллар киришини қонунчилик асосида тақиқлашни сўради.
Бу Тожикистонда аёлларнинг ҳижобда юришини қонунчилик асосида чегаралашга қаратилган биринчи уринишдир. Шу пайтгача ҳукумат сатр миллий анъаналарга ва тожик аёлларининг либос кийиш маданиятига зид эканлигига эътибор қаратган ҳолда аҳоли ўртасида тушунитириш ишлари олиб боришга ҳаракат қилган.
Ҳукумат аёлларга хижоб, сатр, бурқа бошқа исломий кийимлар ва қора рангдаги бош кийимлар кийишни тавсия қилмайди. Ҳуқуқни ҳимоя қилувчилар ва бундай кийим киядиган аёллар ушбу чекловларни фуқаролар эркинликлари ва ҳуқуқларининг бузилиши деб ҳисоблайди.
Ҳижобли аёлларга муассасаларга кириш тақиқланиши мумкин
Тожикистон ҳукумати ҳижобли аёлларнинг давлат ва хусусий муассасаларга киришини тақиқлайдиган қонун лойиҳаси тайёрламоқда, деб хабар беради ТожикТА агентлиги. "Ҳозирги пайтда Тожикистон Миллий қонунчилик марказида ишчи гуруҳ ташкил қилинган бўлиб, у ҳижоб ва сатрали аёлларнинг мулкчилик шаклидан қатъи назар барча муассаса, ташкилот ва корхоналарга киришини тақиқлайдиган қонун лойиҳасини тайёрламоқда ", - дейилади хабарда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси