close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Туркия Марказий банки махфий манбадан рекорд даражадаги 24 миллиард доллар олди, экспертлар Россиядан шубҳаланмоқда - FT

Туркия Марказий банки 40 йил давомидаги рекордни 24,4 миллиард доллар билан тўлдирди, эҳтимол Россия манбаларидан.

Туркия иқтисодиёти бугун оғир кунларни бошдан кечирмоқда. Вазиятни яхшилашга номаълум хорижий манба томонидан мамлакатга киритилган 24 миллиард доллар ёрдам берди. Эҳтимол, гап рус пуллари ҳақида кетяпти. Бу ҳақида нуфузли The Financial Times нашри хабар бермоқда.
Туркия Марказий банки охирги 40 йил ичида ташқаридан молиявий оқимларнинг рекордини қайд этди. Россия Федерацияси ва Украина ўртасида уруш бораётган сўнгги 7 ой ичида пул фаол равишда мамлакатга кирмоқда. Гап тахминан 24,4 миллиард доллар ҳақида кетяпти.
Маблағлар манбаси сир сақланади. Бироқ, экспертларнинг фикрига кўра, бу Россия Федерацияси бўлиши мумкин.
Гап шундаки, Кремлнинг тажовузкор сиёсати туфайли Россия пуллари Ғарбда энди ёқмайди. Анқара Москванинг аянчли аҳволидан фойдаланиб, у билан фаол равишда яқин савдо алоқаларини ўрната бошлади. Дарҳақиқат, Туркия Россия Федерациясига нисбатан жорий қилинган санкциялардан асосий фойда олувчилардан бирига айланди.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған қўшимча маблағлар манбасини кўрсатишга шошилмаяпти, фақат булар баъзи "дўст давлатлар" эканлигини таъкидлаб ўтди. У, шунингдек, олинган пул Туркияга "ўзини қулайроқ ҳис қилиш" имконини беришини таъкидлади.
Айтиш жоизки, Туркия ҳозирда жиддий иқтисодий муаммоларни бошдан кечирмоқда. Мамлакат бюджети тақчиллиги 2022 йилда аллақачон 36,7 миллиард доллардан ошди, инфляция 80 фоизга яқинлашди, капиталнинг мамлакатдан чиқиб кетиши ортди. Ва бу вазиятда махфий манбадан олинган пул мамлакат учун фойдали бўлди.
"Эрдўған кичик ёрдамчи топди шекилли. Ёки ёрдамчилар", - дейди экспертлар.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase