Россия Федерацияси ҳарбий қўмондонлиги кўп сонли одамларни сафарбар қилиб, уларни минимал тайёргарлик билан Украина ташлаш ҳақида қарор қабул қилиш мумкин, аммо бу Кремлга ижобий самара бермайди.
Бу ҳақида РБC-Украинага берган интервьюсида АҚШнинг Европадаги кучлари собиқ қўмондони, Вашингтондаги Европа сиёсатини таҳлил қилиш маркази эксперти, истеъфодаги америкалик генерал Бен Ходжес айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, ҳозир Россияда кадрлар билан боғлиқ жиддий муаммолар мавжуд. Бунга аҳолининг қисқариши, жанг қилиш учун мотивациянинг йўқлиги, Украина Қуролли Кучларининг фронтдаги сўнгги ютуқлари ва "қўрқинчли шароитлар, қаттиқ дедовщина ва армиядаги аянчли раҳбарлик" оқибатлари таъсир кўрсатди.
Шу билан бирга, Ходжеснинг таъкидлашича, Россия "яширин сафарбарлик" ва ёллашни кенгайтириши мумкин, чунки унинг учун қанча аскар ўлдирилгани ёки яралангани муҳим эмас.
"Улар кўп одамларни сафарбар қилиб, уларни минимал тайёргарлик ва ёмон жиҳозлар билан жангга юборишга қарор қилишлари мумкин. Аммо бу яқин бир йил ичида Кремлга ижобий таъсир кўрсатмайди", - деди истеъфодаги генерал.
Ходжес: РФ кўплаб тайёрланмаган одамларни сафарбар қилиши мумкин, лекин ижобий самара бўлмайди
Ҳозир Россияда кадрлар билан боғлиқ жиддий муаммолар бор
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси