close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Талаба қиз ҳижоб туфайли ўқишдан ҳайдалди

Американинг Теннесси штатида жойлашган таълим муассасаси муслима талабани унинг бош кийими туфайли ўқишдан ҳайдади, бу эса ҳуқуқ ҳимоячиларининг қаттиқ ғазабланишига олиб келди. Georgia Career Institute коллежи Линда МакАвойни машғулотларга ҳижобда келгани сабабли талабалар сафидан чиқарди.

Бунда таълим муассасасининг изоҳ беришича, қиз «бош кийими кийиб юриш сабаблари тушунтирилган ҳолда диний етакчидан маълумотнома тақдим этиши лозим», хабар беради DNJ га ҳавол қилган ҳолда IslamNews.
Воқеа билан қизиқиб қолган Нью-Йоркнинг Beldock Levine & Hoffman юридик фирмаси адвокатлари коллежга Линда ўқиш давомида тўланган бир неча минг долларни қоплаш талаби билдирилган хат жўнатдилар. Келгусида муслима номидан судга камситилганлик ҳақида даъво аризаси билан мурожаат қилиниши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.
«Коллежнинг бу ҳаракатларини асло оқлаб бўлмайди. Ҳеч ким таълим олиш ва ўзининг диний эътиқодларига риоя қилиш ўртасидан бирини танлашга мажбур қила олмайди», – дейилади ҳуқуқшуносларнинг баёнотида.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase