У Баҳрайн 2002 йил дастлабки парламент сайловларини ўтказган пайтдан кейин кузатилган энг кўп – олти нафар аёл киши кирадиган Вакиллар кенгашини бошқаради.
«Мен учун овоз берган барчага, шунингдек, менга қарши овоз берганларга ривожланган демократияни амалга оширганлиги учун миннатдорчилик билдиришни истаган бўлардим», - деди Зайнал.
Зайнал парламентга ўз номзодини қўйишдан олдин журналист бўлиб ишлаган. 2018 ғалаба қозонгунга қадар ҳам у икки марта ўз номзодини қўйган эди.
Унинг ушбу лавозимга сайланиши Баҳрайн фуқароларинниг табрик битилган номаларида қироллик учун «демократик фурсат» чўққиси деб аталди.
Қироллик 24 ноябрь куни бир вақтнинг ўзида парламент ва муниципал сайловларини ўтказиб, биринчи турда ғолиб аниқланмаган 31 та парламент ўрни ва 23 та муниципал ўрин бўйича 1 декабрда такрорий сайлов бўлиб ўтди.
Унинг Кувайт парламентидаги ҳамкасабаси Марзук ал-Ганим Зайнални табриклаб, унинг ғалабаси «Баҳрайнлик аёлларнинг тараққий этиши ва уларнинг жамиятдаги роли»ни акс эттиради деб айтди.
Олий сайлов комиссияси раиси, Адлия вазири шайх Халид бин Али Халифа баёнот беришича, сайловлар аёллар ва ёшларнинг кенг иштироки ҳамда сайловчиларнинг номзодларга эътибор катта бўлгани билан ажралиб турган. 40 кишидан иборат бўлган маҳаллий Кенгашга 293 нафар номзод ичида аёллар 41 киши бўлган ва яна 200 киши жойлардаги кенгашларга ўз номзодини қўйган.
Танқидчиларнинг хабар беришича, сайловларга мухолифатнинг бойкот эълон қилиши ва суд томонидан тарқатиб юборилган иккита асосий сиёсий гуруҳ аъзоларининг тақиқланиши соя солган.
Баҳрайн парламентини илк бор аёл киши бошқаради
Баҳрайн Парламенти чоршанба куни бўлиб ўтган биринчи ва барча аъзолар тўпланган сессияда илк бора аёл кишини спикер лавозимига сайлади. Фузия Зайнал учун Вакиллар кенгашининг 40 аъзосидан 25 киши овоз бериб, БАА Федерал миллий кенгашида Вакиллар палатаси спикери лавозимини эгаллаган Амал Кубаисийдан кейин араб дунёсида бундай юқори лавозимни эгаллаган иккинчи аёл бўлди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси