close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Астраханда ОТМ ҳижобга тақиқ жорий қилди

Россияда мусулмонларнинг ҳуқуқлари поймол этилиши билан боғлиқ яна бир жанжал чиқди – бу сафар Астраханда. «Грозный-информ» нашри Астрахан тиббиёт университети талабаларининг таҳририятга қилган мурожаати асосида ёзилган материални чоп этди.

Мақолада айтилишича, университет жамоат ва ахборот хавфсизлиги бўйича проректори Сергей Авдеев ташаббуси билан зудлик билан ўз низомига талаба қизларнинг ташқи кўриниши, яъни тиббий қалпоқ остида ҳижоб ўрашни тақиқлаш бандини киритган.
"Мусулмон аёллар талабалик гувоҳномасини олиб қўйиш ёки тартиб-интизом йиғилиши жазоси остида рўмолларини ечишга мажбур қилинмоқда. Ҳатто талаба қизларнинг муроса топишга уринишлари ҳам ёрдам бермади. Улар кийимлари билан бир хил бўлган оқ рўмол кийишни бошладилар, лекин Алексей ва унинг содиқ ўртоқлари муросасиз бўлди. Фақат бу ҳолатда улар ҳимоясиз қизларни ўз қурбонлари сифатида танладилар", деб ёзади нашр муаллифи. Сергей Авдеев университетда хавфсизлик масалалари билан шуғулланади.
Мақолада, шунингдек, тақиқ ташаббускори, университетда хавфсизлик масалалари билан шуғулланувчи Сергей Авдеев журналистларни шахсий суҳбатга таклиф қилиб, нашр учун изоҳ беришдан бош тортгани қайд этилган.
Айни пайтда асосий савол жавобсиз қолди – нега таълим муассасаси низомига ҳеч қандай сабабсиз муслима талабаларни камситувчи ўзгартиришлар киритилди?

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase