close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ғарб Путинга Украина бўйича сюрпризлар тайёрлади: агрессорга кейин нима бўлиши шама қилинди

Украинанинг Мустақиллик куни муносабати билан Ғарб Россия Федерацияси диктатори Владимир Путинга унинг режалари амалга ошмаслиги ҳақида аниқ белги берди.

Ғарб Кремлнинг Украинани «еб қўйиши»га имкон бермайди. 24 август куни босқинчи мамлакат Америка ва Европадан аниқ белги олди, деб хабар қилади Диалог.UA.
Украинанинг Мустақиллик куни муносабати билан АҚШ ва Европа Киевга муҳим «совғалар» ҳақида эълон қилди. Вашингтон 3 млрд доллар миқдорида рекорд даражада ҳарбий ёрдам транши тайёрлади, Германия - яна 500 млн евро, Буюк Британия -  63 млн фунт стерлинг.
Жуда салмоқли ёрдам. Ғарб Кремлга Украинада ғалаба қозониш ҳақида хомхаёл қилмаслик кераклигини аниқ намойиш этди.
Америка навбатдаги ҳарбий ёрдам пакети жуда қизиқ, у аввалгиларидан кескин фарқ қилади. Агар илгари АҚШ етказиб беришлари Украинани жанг майдонида ҳозир ва шошилинч равишда қўллаб-қувватлашга қаратилган бўлса, унда янги траншнинг мақсади Украина мудофаа тизимини келгуси йилларда "темир-бетон" қилишдир, шунда Москва янги тажовуз ҳақида ўйламайди. Ушбу лойиҳа доирасида Украина қуролли кучлари учун янги ҳаво мудофааси ва ракетага қарши мудофаа тизимлари, артиллерия, дронлар, радарлар қурилади, бу Россиянинг ҳарбий устунлигини йўққа чиқаради.
Шуниси эътиборга лойиқки, Қўшма Штатлар Украинага етказиб беришга тайёрланаётган қуроллар рўйхатида"ноаниқ формулалар" мавжуд. Вашингтон Россияни жанг майдонида нима юз бериши ҳақида хабардор қилишга шошилмаяпти. Босқинчиларни, жуда кўп ёқимсиз кутилмаган совғалар кутмоқда, албатта.
Россия Федерациясининг Украинага қарши урушидаги ядровий қизғинлик яқинда тезда пасая бошлагани муҳим, Москва хавфли шантаждан бош тортмоқда. Бу айнан Лондон ва Вашингтоннинг стансиядан радиация чиқиндилари НАТОнинг 5-моддасини автоматик равишда ишга солиши, яъни Альянс урушга кириши ҳақидаги сигналлардан сўнг содир бўлди.
Газ шантажи ҳам иш бермай қолади. Европа, яқинлашиб келаётган қийин қишга қарамай, Россия газ ва нефт игнасидан қутилиб, мустақилликка эришмоқда.
Манбаларнинг таъкидлашича, рўй бераётган воқеалар туфайли Кремл элиталари сафида умидсизлик ва ҳатто ваҳимали кайфиятлар ҳукм сурмоқда. Россия Федерацияси диктатори Владимир Путин урушни бой бераётгани боис улар назарида заифлашмоқда. У томонидан барпо этилган ҳокимият тизими барқарорликни йўқотмоқда.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase