Россия Федерациясида Россия қўшинларининг Украинадаги "махсус операцияси" фонида тозалашлар давом этмоқда. Илгари Кремл юқори мартабали хавфсизлик амалдорлари, жумладан, Россиянинг кенг миқёсли босқини арафасида Украина давлатидаги кайфият ҳақида разведка маълумотларини тўплаганлар назаридан четда қолган бўлса, энди диктатура олимларга юзланди.
5 август, жума куни Россияда гипертовуш соҳасидаги етакчи мутахассис, Россия Фанлар академиясининг Сибир бўлими ИТПМ директори Александр Шиплюк ҳибсга олингани ҳақида маълум бўлди. Академик давлатга хиёнатда айбланиб, ҳибсга олинди, деб хабар беради "ТАСС".
Шиплюк Россия Федерациясида давлат сирлари ҳисобланган гипертовушли технологияларга оид маълумотларни Хитойга ўтказишда гумонланаётган институт бош илмий ходими Анатолий Маслов ортидан ҳибсга олинган. Маслов 27 июн куни ҳибсга олинган, ҳозирда унинг иши билан ФСБ марказий аппарати шуғулланмоқда.
Шиплюкга келсак, сўнгги йилларда у гипертовушли ракеталар устида ишлаган, Кремл эгаси Владимир Путин дунёни қўрқитишни яхши кўради. Россия диктатори "Россиянинг гипертовушли ракеталарининг дунёда ўхшаши йўқ", деб бир неча бор ғурур билан таъкидлаган. Маслов ва Шиплюк илмий жамоатчилик орасида Россия ҳукумати томонидан сотқин деган тамғаларга эга бўлган ягона шахслар эмас. Июн ойида квант оптик технологиялари лабораторияси раҳбари Дмитрий Колкер Новосибирскдан Москвадаги Лефортово тергов изоляторига олиб келинган. Фанлар доктори онкологик касалликнинг охирги босқичидан азият чекаётган бўлсада, аммо бу Кремл режими қўриқчиларини тўхтата олмади. 2 июл куни олим вафот этди.
Россияда қама-қамалар давом этмоқда
Россиялик академик Александр Шиплюк давлатга хиёнатда айбланиб ҳибсга олинди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар