close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

CNN: АҚШ баҳсли Ҳиндистон-Хитой чегараси яқинида Ҳиндистон билан машғулотлар ўтказади

Октябр ойи ўрталарида баланд тоғларда жанговар тайёргарлик машғулотлари ўтказилади.

Қўшма Штатлар Хитой билан баҳсли чегарасидан 100 километр узоқликда Ҳиндистон билан қўшма ҳарбий машғулотларда қатнашади. Бу ҳақида CNN Ҳиндистон армиясининг юқори мартабали офицерига таяниб хабар берди, деб ёзади liga.net.
Октябрь ойи ўрталарида Уттаракханд штатидаги Аули тоғли ҳудудида баландликдаги жанговар тайёргарлик машғулотлари ўтказилади. Аули Ҳиндистон ва Хитой ўртасидаги баҳсли чегарадан тахминан 95 км узоқликда жойлашган.
Бу "Юдҳ Абҳяс" ёки "Ҳарбий амалиёт" деб номланган 18 та АҚШ-Ҳиндистон машғулотлари бўлади.
Қўшма машғулотлар ҳақида савол берилганда, АҚШ Мудофаа вазирлиги вакили CNN телеканалига Ҳиндистон билан ҳамкорлик "эркин ва очиқ Ҳинд-Тинч океани учун умумий қарашимизнинг энг муҳим элементларидан бири" эканлигини айтди.
Ҳиндистон ва Хитой ўртасидаги муносабатлар 2020 йил июн ойида Ҳимолой тоғларида уларнинг аскарлари ўртасида содир бўлган қонли тўқнашувда камида 20 ҳинд аскари ва тўрт нафар хитойлик аскар ҳалок бўлганидан кейин кескинлашган.
Сўнгги пайтларда Хитойнинг чегарада жойлашган Пангонг Цо кўли устидаги кўприк қурилиши билан боғлиқ кескинлик янада кучайган. Ҳиндистон ҳукумати бу ҳаракатни "ноқонуний оккупация" деб қоралади.
Жорий йилда Ҳиндистонга ташрифи чоғида АҚШ армиясининг Тинч океаниги қўшинлар қўмондони генерал Чарлз Флинн Хитойнинг мунозарали чегара яқинида ҳарбий тўпланишини "ташвиш уйғотадиган" деб таърифлади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase