close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ўтган йили Туркияда 72 минг 52 та китоб нашр этилди

Улардан 23,2 фоизи ўқув, 21,1 фоизи катталар учун бадиий адабиёт, 19,6 фоизи илмий, 16,4 фоизи катталар маданияти, 14,6 фоизи болалар ва ўсмирлар адабиёти, 5,2 фоизи ёшларга мўлжалланган.

уркияда нашр этилган адабиётлар ҳажми бир йил ичида 11 фоиз ошди.
Бу ҳақда “Анадолу” ахборот агентлиги маълум қилади.
Ўтган йили Туркияда 72 минг 52 та китоб нашр этилди, деб тасдиқлайди Туркия Статистика институти. Газета ва журналлар сони эса 6 фоиз камайиб, 4 минг 460 тага етди. Бу рақамнинг 53,6 фоизини журналлар ташкил этади.
Газета ва журналлар тиражи 7,2 фоиз камайиб, 2021 йилда нашр этилган газета ва журналларнинг умумий тиражи 925 миллион 56 минг 17 нусхани ташкил этди.  Шундан 95,3 фоизини газеталар ташкил этади. Газеталарнинг аксарияти ҳафталик, айримлари ойлик нашрлардир. Журналларнинг 21,6 фоизи хар чоракда, 21,4 фоизи ойлик ва 17,1 фоизи ярим йилда бир марта нашр этилган.
Статистик маълумотларга кўра, нашр этилган журналларнинг 16,7 фоизи савдо-профессионал, 14,9 фоизи илмий ва 8,7 фоизи адабий-тарихий журналлардир.  
2021 йилда нашр этилган материаллар сони 2020 йилга нисбатан 11,1 фоиз ошиб, 87 231 тага етди.
Шундай килиб, 2021 йилда 72 минг 52 та қаттиқ муқовали, 329 электрон, веб-сайтлар учун 13 минг 673 та, 815 аудио китоб  ва 362 та бошқа нашрлар чоп этилди.
Улардан 23,2 фоизи ўқув, 21,1 фоизи катталар учун бадиий адабиёт, 19,6 фоизи илмий, 16,4 фоизи катталар маданияти, 14,6 фоизи болалар ва ўсмирлар адабиёти, 5,2 фоизи ёшларга мўлжалланган.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase