Херсон вилоятида кўприклар вайрон қилинганидан кейин рус босқинчилари опретив қуршовга олинди.
Бир неча ҳафта ичида қўршовга олинган бу босқинчилар гуруҳи йўқ қилиниши мумкин.
Бу ҳақда 2014 йилда асирликда бўлган, Донецк вилояти давлат маъмурияти раҳбари Тарутанинг маслаҳатчиси бўлиб ишлаган, захирадаги полковник Роман Свитан бошловчи Наталья Мосейчук билан суҳбатда айтиб ўтди, деб ёзади ТСН.
"Қўшинлар гуруҳи Днепрнинг ўнг қирғоғида жойлашган бўлиб, бу Херсондан деярли Кривой Роггача, узунлиги 150 км. Бу бутун майдонни рус қўшинлари эгаллаб олган. Унинг деярли ярми Ингулец дарёси томонидан кесилган. Бу дарёда битта кўприк бор - бу Дарьевский. Ҳозирда бу кўприк назоратга олинган, яъни "иккита қозон" деярли тайёр, агар русларнинг иккита гуруҳини оператив ўраб олиш ҳақида гапирадиган бўлсак. Бу гуруҳларнинг ҳар бири учун бизнинг ҳаракатларимизга қараб демилитаризация режаси амалга оширилди. Кейин руслар ё қайиқларда ёки понтонларда қочиб кетишади, понтонлар эса чидаб бериши даргумон. Шунинг учун яқин ҳафталарда бу гуруҳлар тугатилади", - деди заҳирадаги полковник.
Роман Свитаннинг таъкидлашича, ҳатто Ростов, Мариупол ва Мелитополдан қўшинлар юборилган тақдирда ҳам улар Днепрни кесиб ўта олмайди. Улар захира сифатида фойдаланилади.
"Босқинчи қўшинларнинг ўнг қирғоқ гуруҳи аллақачон ҳалокатга маҳкум, уларга ёрдам беришнинг иложи йўқ. Уларни тор-мор қилиш учун шунчаки вақт керак. Бизнинг қўшинларимиз у ерда ҳаво мудофаасини қисман зарарсизлантирдилар, артиллерия ишламоқда. Бир-бир ярим ҳафта ичида бу гуруҳ тинкаси қурийди, кейин бизникилар қарши ҳужумни қандай ўтказишни ҳал қилади ", деб тушунтирди ҳарбий.
Херсон яқинидаги иккита "қозон": рус қўшинларининг ўнг қирғоқ гуруҳи ҳалокатга учради
Украиналик полковник душманнинг оператив қуршовга олиниши ҳақида батафсил маълумот берди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси