close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Путин Эрдўғондан Россияда Bayraktar заводи очишни сўради, - CNN Turk

Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон олий партия йиғилишида ҳамкасбларига Россия раҳбари Владимир Путин Теҳрондаги учрашувда ҳарбий битим таклиф қилганини айтди. Хусусан, у Россияда Bayraktar учувчисиз учиш аппаратлари ишлаб чиқариш корхонасини очмоқчи.

Бу ҳақида CNN Turk маълум қилди, дея хабар беради Цензор.НЕТ сайти УНИАН га таяниб.
Нашр хабарига кўра, Эрдўғон 25 июль куни партия йиғилишига Путин Теҳронда яқинда бўлиб ўтган учрашувда Туркиянинг Baykar фирмаси билан шартнома тузиш таклифи билан мурожаат қилганини айтган.
"Путин менга Baykar билан ишлашни истаётганини айтди. У БААда бўлгани каби Россияда ҳам завод очишни таклиф қилди", - деди Эрдўғон.
Гарчи компания вакили буни рад этса-да, хабардор манбаларга кўра, Baykar ҳақиқатан ҳам БААда ишлаб чиқариш линиясини очиш жараёнида.
Шу билан бирга, Baykar бош директори Халук Байрактар Путинга ўз дронларини сотмаслигини айтган.
"Туркия ва Украина ўртасида стратегик алоқалар мавжуд, айниқса авиация ва космик соҳада. Туркия Украинани қуролли учувчисиз учиш аппаратлари технологиялари билан қўллаб-қувватлайди. Биз Россияга ҳеч нарса ўтказмадик ёки етказиб бермадик. Биз ҳеч қачон бундай иш қилмаган бўлардик", дея таъкидлади у.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase