close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Саудия Арабистони ва АҚШ қурол-яроғ билан боғлиқ миллиардлаб долларлик битим имзоладилар

АҚШ ва Саудия Арабистони THAAD ракетага қарши комплекслари хариди ҳақида битим имзоладилар. АҚШ Давлат департаментидаги манбасига ҳавола қилган ҳолда CNBC хабар беришича, ар-Риёд умумий ҳисобда 44 та комплекс сотиб олиш ниятида. Шартнома миқдори 15 миллиард долларни ташкил қилади.

Телеканал суҳбатдошининг маълум қилишича, битим «Эрон ва у томонидан қўллаб-қувватланаётган экстремистлар баллистик ракеталардан фойдаланиш хавфи ўсиб ораётган шароитларда АҚШ ва Саудия Арабистони ўртасида хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликда муҳим қадам»га айланади.
Эслатиб ўтамизки, аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп саудиялик журналист Жамол Хашукджининг ўлдирилиши билан боғлиқ, бунда валиаҳд Муҳаммад бин Салмон ҳам гумон қилинган можародан кейин Вашингтон ар-Риёд билан ҳамкорликни давом эттиришини малум қилганди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase