«Битим Яқин Шарқдаги стратегик ҳамкорнинг хавфсизлигини оширишга ёрдам бериш мақсадида Қўшма Штатлар ташқи сиёсати ва миллий хавфсизлигига хизмат қилади»,- дейилади агентлик берган хабарда.
Вертолетлардан ташқари Вашингтон Миср қуроллик кучларига модернизация қилинган нишон олгичлар, датчиклар, тунда кўриш қурилмалари, ракета ҳужуми ҳақида огоҳантириш тизимлари, радиолокация тизимлари, шунингдек, Boeing Apache учун эҳтиёт қисмлар ва қўшимча ускуналар етказиб беради.
Агентликнинг қайд этишича, Миср армияси Вашингтон ва Қоҳиранинг Синай ярим оролида террорчиларга қарши курашдаги манфаатларини қондириш учун вертолетлар сонини ошириш ниятида.
АҚШ Мисрдаги режимни 1 млрд долларга кучайтиради
АҚШ ҳукумати ўрта Boeing Apache штурмчи вертолетни сотиш ҳақида якуний қарор қабул қилди. АҚШ Давлат департаменти Қоҳирага вертолетлар сотишга рухсат берди. Битим суммаси бир миллиард долларни ташкил қилади, деб хабар берди Пентагон таркибига кирадиган Мудофаа ва хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик бўйича Агентлик (DSCA).
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси