– Улар ўзлари учун нафақт қуёш, пляжлар ва қум мавжуд бўлган, балки футбол ривожланган ва футбол оламидаги энг яхши ҳодисани нишонлаш имкониятига эга бўлган ажойиб мамлакатни кашф этадилар".
ФИФА президентининг сўзларига қараганда, у дунёдаги футбол ихлосмандларига ягона хабар жўнатишни истаган бўларди. "2022 йил Қатарга келинг, Яқин Шарққа келинг, Форс кўрфазига келинг ва энг яхши жаҳон чемпионатидан баҳраманд бўлинг", - дея унинг сўзларини келтиради Спорт-Экспресс.
Қатарда жаҳон чемпионати 21 ноябрдан 18 декабргача бўлиб ўтади. Футбол бўйича жаҳон чемпионати тарихда биринчи марта Яқин Шарқда, боз устига, қиш мавсумида бўлиб ўтади.