close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Эрон ва Венесуэла Россиядан норози: Кремл ўз иттифоқчиларга зарар етказа бошлади

Кремл энергия бозорларини яқиндаги иттифоқчиларидан тутиб олмоқда.

Эрон ва Венесуэла Россиядан ниҳоятда норози. Улар энергия ресурсларини сотишдан зарар кўрадилар, чунки Москва уларнинг савдо бозорларининг бир қисмини "кесиб олди".
Бу ҳақида нуфузли The New York Times нашри Венесуэла ва Эрондаги манбаларга таяниб маълум қилди.
Ҳар икки давлат ҳам санкциялар туфайли Европа нефт бозорини йўқотиб қўйган Россия уларнинг Осиё бозоридаги "ҳудудига" бостириб кирганидан жуда норози. Кремл янги мижозларга катта чегирмалар таклиф қилиб, демпинг қилмоқда. Бу эса Эрон ва Венесуела даромадларини йўқотишига олиб келди.
Ҳар икки давлат расмийлари йўналишни Европа Иттифоқи ва АҚШ фойдасига ўзгартириш масаласини фаол муҳокама қилмоқда. Муҳим бўлган Ғарб энергия бозорларидаги оғир вазиятдан азият чекаётгани учун музокараларга очиқ.
Россиянинг ҳаракатлари туфайли Венесуэла давлат нефть компанияси PDVSA ўз нефтини Осиёда сотиш учун чегирмани икки баробарга (баррелига 45 долларгача) оширишга мажбур бўлди. Каракас 1,5 миллиард долларга яқин даромадни йўқотди.
Бундан ташқари, Россия Федерациясининг аралашуви Эрон нефтини Осиё бозорига етказиб бериш ҳажмини икки баробарга қисқартирди. Фақатгина Хитойга экспорт учдан бир қисмга камайди. Натижада Теҳрон режалаштирилган даромаднинг тахминан 63 фоизини йўқотди.
Давом этаётган воқеалар натижасида Эрон ва Венесуэла қисман Ғарб бозорларига ўтиши мумкин. АҚШ расмийлари Венесуела расмийлари билан бундай сценарийни фаол муҳокама қилмоқда. Ҳатто санкциялар режимини юмшатиш эвазига Каракас томонидан ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш сценарийси ҳам кўриб чиқилмоқда.
Италия ва Испания эса венесуэлаликлардан қора олтин сотиб олишни бошлаган.
Эрон, шунингдек, "ядровий битим" тузиш орқали Европа Иттифоқи билан ўзаро манфаатли яқинлашувга умид қилмоқда.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase