Озарбайжон Европа Иттифоқининг Россия газидан мустақиллигини таъминлашга ўз ҳиссасини қўшишга тайёр. Ташкилот давлатлари Боку билан табиий газ импортини ошириш тўғрисида шартнома тузиши мумкин.
Европа комиссияси Европа Иттифоқи аъзоларига шундай таклиф билан чиқди, деб ёзади Reuters.
Битим доирасида томонлар Жанубий газ коридори қувур тармоғининг бир қисми бўлган Трансадриатика газ қувурини кенгайтиришни режалаштирмоқдалар. Бунинг учун зарур молиявий ресурслар ажратилади. Европа бозорига экспортнинг қўшимча ҳажми Озарбайжондан ишлаб чиқаришини оширишни талаб қилади.
Агар битим тузилса, Озарбайжон томони 2027 йилгача Европа Иттифоқига йилига 20 млн кубометр табиий газ етказиб беради.
Лойиҳада Европа Иттифоқининг келажакдаги газ шартномалари ташкилотнинг иқлим ўзгариши соҳасидаги мақсадларига мос келиши кераклигига эътибор қаратилган. Брюссел 2030 йилдан кейин табиий газ истеъмолининг кескин пасайишини башорат қилмоқда.
Европа Иттифоқи шу ҳафта бошланган «Шимолий оқим-1» газ қувури таъмирлангандан ва Россия монополисти Газпромнинг компания қувурнинг ишончли ишлашини таъминлай олмаслиги ҳақидаги баёнотларидан сўнг табиий газ импортини диверсификация қилиш бўйича ҳаракатларни кучайтирди.
Озарбайжон Россияни Европа газ бозоридан чиқариб ташлашга ёрдам беради
Европа Иттифоқи Боку билан табиий газ импортини ошириш бўйича шартнома тузишни режалаштирмоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси