Украина қуролли кучлари рус армиясининг Херсон вилоятидаги штаб-квартирасига берган зарбаси натижасида камида 150 нафар рус аскари, жумладан, бир генерал ва тўрт офицер ҳалок бўлди. Бу ҳақмда Одесса ОВА спикери Сергей Братчукнинг телеграм-каналида берган баёнотига асосланиб, ахборот агентликлари хабар бермоқда.
Эълон қилинган материалларга кўра, Хаймарс ракета зарбалари Симферополдан келган Россия армиясининг 22-армия корпуси штаб-квартираси бошлиғи генерал-майор Насбулиннинг ўлимига сабаб бўлган.
Братчук, шунингдек, Хаймарс ракета ҳужумига учраган яна 4 нафар россиялик офицернинг исмларини эълон қилди.
"Жами 150 дан ортиқ киши, жумладан 5 офицер ҳалок бўлди", - дея маълум қилди журналистлар расмий нашрга таяниб.
«Информационное сопротивление» гуруҳининг ҳарбий кузатувчиси Алексаедр Коваленко ўзининг телеграм-каналида Украина қуролли кучларининг Россия ҳарбий базасига берган зарбаси оқибатлари акс этган суратни эълон қилди.
«Херсон. Пестель кўчаси. Айнан шу ерда рус босқинчилари ўз шахсий таркибни жойлаштирган эди. Энди бундай қилмайди. Дарвоқе, "босқинчиларнинг базаларини бомбардимон қилиш яхши эмас, яқин атрофда одамлар яшайди!"деб нолийдиган ҳар хил норозиларга мурожаат қиламан. Сизга кетинглар, деб айтишди-ку. Айниқса, агар босқинчиларнинг объекти яқин бўлса – ракеталар учиб келиши аниқ», - дея таъкидлади эксперт.
Ҳаммаси бўлиб 150 дан ортиқ босқинчи, жумладан 5 офицер ҳалок бўлди
Хаймарс ракетаси билан йўқ қилинган генерал-майор, шунингдек, 4 нафар рус офицерининг исмлари эълон қилинди. "Жами 150 дан ортиқ киши, шу жумладан 5 офицер ҳалок бўлди", деди Братчук Хаймарснинг янги зарбасидан кейин русларнинг катта йўқотишлари ҳақида.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди