close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Медведев йиғилган пулларни рублда сақлашни маслаҳат берди

Дмитрий Медведев доллар ва евро курсларининг тенглашгани ҳақидаги хабар юзасидан изоҳ берди.

Россия хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев доллар ва евро курсларининг тенглашгани ҳақидаги хабар юзасидан изоҳ берди.
У жамғармаларни рублда сақлашни маслаҳат берди.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ ва Британиянинг ўзлари ўз иқтисодиётларини ва Европани инқирозга олиб келди:
“Америкаликларнинг марҳаматидан "фойдали европалик аҳмоқлар" кўпроқ азоб чекишди. Лекин уларга одам ачинмайди, чунки айнан Европа Иттифоқидан русофоблар Россия билан гибрид уруш бошлади ва бизга қарши кенг иқтисодий фронт очди... Замонавий дунёга доллар, евро ва фунт стерлинг етарли эмас. Ҳозирча эса $1 = €1”.
Бугун Москва биржасида евро ва доллар курслари тенглашди - иккаласи тахминан 59,3 рублни ташкил этди, ҳатто доллар евродан юқорилаганди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase