Яқинда 29 яшар австралиялик аёл ўзи учун кутилмаган ҳодисага дуч келди – куппа-кундузи, кўчанинг ўртасида нотаниш ўсмирлар унга қараб «ўзингнинг мамлакатинг йўқол!» деб қичқира бошлади, хабар беради Daily Mail.
«Гарчи ўзим атеист бўлсамда, одамлар динга эътиқод қилиш ҳуқуқига эга. Ҳижоб диний ашё бўлмаган тақдирда ҳам у камтарлик тимсоли, аёл киши одамлар орасида ўзини қулайроқ ҳис этишгиа хизмат қилади».
Бу воқеа Эринни ғарб жамиятида мунтазам равишда исламофобия тажовузларига учрайдиган муслима аёллар нимани ҳис қилишини тушунишга, уларга нисбатан самимий туйғулар пайдо бўлишига олиб келди. Боз устига, муслима аёллар ижтимоий тармоқларда уни қўллаб-қувватлашди.
Атеист аёл ғайриодатий вазияда мусулмонларга мойиллик билдирди
Австралияда яшайдиган Эрин Мерфи исмли аёл атеистик қарашларга амал қилади, лекин танасининг ранги очлиги туфайли қуёш нурларидан ҳимояланиш учун рўмол ўраб юради. Болалик чоғларидан Эрин терисида пайдо бўла бошлаган саратондан олдинги шишлар жарроҳлик йўли билан олиб ташланарди, шу сабабли ҳижоб унинг учун одатий ташқи кўриниш атрибутига айланган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди