close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қозоғистон ўсмирларига бепул презервативлар керак эмиш

Қозоғистон ўсмирларига бепул презервативлар ва ҳомиладор бўлишдан сақлайдиган таблеткалар керак. Тўғри, бунга бюджетдан катта маблағлар талаб қилинади. Соғлиқни сақлаш вазирлигида ҳозирча шунча пулни қаердан олишни билишмаяпти. Шу билан бир пайтда, мутахассисларнинг сўзларига кўра, ўсирлар амалда ўзини ҳеч қандай воситалар билан ҳимоя қилмаяпти экан. Оқибатда нафақат исталмаган ҳомиладорлик ҳолатлари, балки ОИВ юқтириш ҳолатлари ҳам кўпаймоқда.

Мамлакатда жинсий саводсизликка қарши 105 та ёшлар маркази курашмоқда ва уларнинг сони етишмаяпти. Бепул контрацепция воситалари ҳақида амалдорлар бошқа бир меъёрни - 16 ёшдан бошлаб ота-оаналар розилигиси абортга рухсат беришни таклиф қилган ҳолда ўйланиб қолдилар. Агар бу меъёр тасдиқланча, ўсмирдан шифокорга мурожаат қилишда имзо қўйишнинг ўзи кифоя қилади. Кўнгилсиз оқибатлар учун жавобгарлик тибиёт муассасасидан олиб ташланмайди. Соғлиқни сақлаш вазирлигида айтилишича, бундай чораларга мос келувчи статистика маълумотларини ўрганиб чиқилгандан кейин қарор қилинди. Бу ташаббус халқаро меъёрларга зид келмаслиги таъкидланмоқда.   
Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ижтимоий соғлиқни сақлаш сиёсати департаменти директори Айжан Есмагамбетованинг сўзларига кўра: - Ота-оналарнинг албатта иштирок этиши доим ҳам болаларнинг тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилишига олиб клемайди. Мамлакатимизда амалга оширилган тадқиқотларга кўра, ёшларнинг 70 фоизи 15 ёшга етмасдан, яъни ҳали мактаб ўқувчиси бўлган даврда биринчи жинсий алоқага киришмоқда.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase