АҚШ президенти Жо Байден 2022-йилнинг 13-16 июль кунлари Яқин Шарқ мамлакатларига ташриф буюришни режалаштирмоқда.
Бу ҳақида журналистларга унинг исмини айтмасликни истаган Байден маъмуриятининг юқори мартабали амалдори айтди.
"Оқ уй раҳбари АҚШнинг Исроил хавфсизлиги ва фаровонлиги йўлидаги сўзсиз қўллаб-қувватлашини тасдиқлаш, шунингдек, «ССАГПЗ +3» номи билан танилган араб ҳамкорлик кенгаши мамлакатлари, Миср, Ироқ ва Иордания томонидан ташкил этилган саммитда иштирок этиш учун Яқин Шарқ мамлакатларига ташриф буюради", - деди Америка расмийси.
Унинг сўзларига кўра, Америка раҳбари сафари доирасида Яқин Шарқ минтақаси етакчилари билан хавфсизлик масалалари, шунингдек, АҚШнинг иқтисодий ва дипломатик манфаатларини муҳокама қилади.
Бундан ташқари, Оқ уй раҳбари "Темир гумбаз" ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари жойлаштирилган ҳудудларга ташриф буюришни режалаштирмоқда, деди расмий.
Амалдор шунингдек, Исроилдан кейин Байден Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилига ташриф буюриш ниятида эканлигини ва у ерда Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан учрашишини таъкидлади.
Ташриф чоғида Оқ уй раҳбари "икки халқ учун икки давлат" тамойили асосида Яқин Шарқдаги можарони ҳал қилишга эътибор қаратади.
Кейин Байден Жиддага йўл олади.
АҚШ президенти Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазизнинг таклифига биноан «ССАГПЗ +3» саммитида иштирок этади.
Оқ уй раҳбари Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон билан ҳам учрашиши кутилмоқда.
Байден Исроил, Фаластин ва Саудия Арабистонига ташриф буюришни режалаштирмоқда
Оқ уй раҳбарининг Яқин Шарқ бўйлаб сафари 13-16 июль кунларига мўлжалланган
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди