close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

"Шимолий оқим" орқали газ ўтказиш 40 фоизга пасайди: Siemens газ агрегатлари ишдан чиқди

Магистрал газ қувури орқали газ етказиб бериш Россиянинг Siemens газ ҳайдаш агрегатлари билан боғлиқ муаммолари туфайли кунига 167 млн куб метрдан 100 млн куб метргача қисқарди.

Россиянинг Siemens газ ҳайдаш агрегатлари билан боғлиқ муаммолари туфайли "Шимолий оқим" газ қувури орқали газни қуйиш дарҳол 40% га тушиб кетди. "Gazprom" немис компаниясини айблаб, ускуналарни таъмирлаш муддати ўтмаганлигини эълон қилди.
Магистрал газ қувури орқали газ етказиб бериш кунига 167 млн куб метрдан 100 млн куб метргача қисқарди. Май ойида Siemens Россиядаги бизнесини бутунлай тўхтатганини эълон қилди.
"Шимолий оқим" орқали етказиб беришнинг қисқариши ҳақидаги хабарлар ортидан Европада газ нархи 3 фоиздан ортиқ кўтарилди.
Бундан ташқари, экспертларнинг таъкидлашича, Россия газ қувурларида кўплаб шунга ўхшаш Siemens газ ҳайдаш агрегатлари ўрнатилган: Россия Федерациясига қарши санкциялар киритилгандан сўнг, уларнинг барчаси хавф остида эди. Москва уларни мустақил равишда ишлаб чиқара олмайди, шунингдек, таъмирлаш ишларини амалга ошира олмайди, бу эса Россиянинг магистрал газ тармоқларига жиддий таҳдидларнинг пайдо бўлишини англатади.
Россия бозори мутахассисларининг таъкидлашича, яқин орада Россия ускунанинг камида бир қисмини иш ҳолатида ушлаб туриш мақсадида эҳтиёт қисмлар учун агрегатларни демонтаж қилиши керак.
"Эртами-кечми, вазият самолётлар билан каби бўлади: агрегатлар эскира бошлайди, аввало, эски газ агрегатлари эҳтиёт қисмлар учун демонтаж қилинади ва шу ҳисобига бошқалари таъмирланади.Аммо бу узоқ давом этмайди. ГТС "Газпром"га салбий таъсирини ҳозирча баҳолаш қийин, лекин шубҳасиз, шундай бўлади. Вазият шошилинч чоралар кўришни талаб қилади", — дейилади Россия Telegram-каналларида.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase