close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Туркия Сурияда аксилтеррор операциясини бошлади

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Сурия шимолида янги аксилтеррор операцияси бошланганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Туркия билан чегарадан 30 км ичкарида "хавфсизлик зонаси"ни шакллантириш бошланмоқда.

"Биз Талл-Рифат ва Манбижни (Сурия шимолидаги шаҳарлар — Абу Муслим) террорчилардан тозалаяпмиз", — деди жаноб Эрдўған ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партиясининг парламентдаги фракцияси йиғилишида (Anadolu бўйича иқтибос).
Туркия президенти кейинчалик Туркия билан чегарадош бошқа ҳудудларни ҳам террорчилардан тозалаш режалаштирилаётганини қўшимча қилди. У аксилтеррор операцияси иштирокчилари сони ва бошқа тафсилотларни айтмади. У, шунингдек, АҚШ ва Россия Туркия учун хавфсизлик зонаси яратиш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганини айтди.
Ражаб Тоййиб Эрдўған ўтган ҳафта жанубий чегаралари бўйлаб 30 километрлик хавфсизлик зонасини яратиш бўйича ишларни якунлаш режасини эълон қилди. Унинг таъкидлашича, Курдистон Ишчилар партияси билан алоқалари учун Анқара томонидан террорчи ташкилотлар рўйхатига киритилган Сурия Курдистони халқ ҳимояси бўлинмалари "Туркия ва Суриянинг тинч аҳолисига ҳужум қилишда давом этмоқда". Сурия Туркияни этник тозалашда айблади. Туркия ҳам Ироқ шимолидаги курд тузилмаларига қарши операция ўтказмоқда.
Туркия артиллерияси аллақачон Алеппо вилояти шимолидаги курдларнинг позицияларини ўққа тута бошлаган.
Эрдўған Телл-Рифат ва Манбиж шаҳарларини қўлга киритиш учун ҳарбий операция бошлади. Бу АҚШ томонидан бошқариладиган масъулият ва таъсир зонаси эмас, бу ҳудудларда Ассад тарафдорлари Россия Қуролли Кучлари ҳаракат қилади. Эрдўған Россиянинг Украина ботқоғига ботганидан фойдаланиб, Сурияда ўз таъсирини кенгайтирмоқчи...

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase