close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Японияда Фаластин учун уруш афсонаси бўлган Фусака Сигенобу озодликка чиқди

Бир пайтлар ҳаммага даҳшат солган ва қўрқинчли бўлган радикал чап қанот қуролли "Япон Қизил Армияси" асосчиси Фусако Сигенобу 20 йиллик қамоқ жазосини ўтаб, шанба куни қамоқдан озод этилди ва бегуноҳ одамларга зарар етказгани учун узр сўради.

«Мен ниҳоят ҳаётга қайтганлигимни қаттиқ ҳис қиляпман», - деди у, Япония пойтахти Токиода қизи ҳамда бир гуруҳ репортерлар ва тарафдорлари томонидан қарши олинаркан.
76 ёшли Сигенобу ўган асрнинг 70-80-йилларида, унинг гуруҳи Фаластин ишини қўллаб-қувватлаш мақсадида бутун дунё бўйлаб қуролли ҳужумлар амалга оширган пайтлар дунёда энг машҳур аёллардан бири бўлган.
Токио қамоқхонасини қизи билан биргаликда қора машинада тарк этди, бир қанча тарафдорлари эса "Биз Фусакони яхши кўрамиз" деган плакатни ушлаб туришганди.
Фаластин Ёшлар Ҳаракати Сигенобунинг озод этилишини олқишлади ва уни "Фаластин халқи ва курашининг абадий дўсти" деб атади.
Сигенобу 1971 йилда Ливанга бориб, Исроилнинг муросасиз душманига айланиш учун фаластинлик жангчилар билан иттифоқ тузган Япония Қизил Армиясига асос солган.
Гуруҳ ўзининг ҳалокатли ва ажойиб бевосита ҳаракатлари (бошқача айтганда, террористик ҳужумлар) туфайли, асосан 1970-йилларда самолётни олиб қочишдан тортиб, гаровга олишгача бўлган ҳаракатлари билан дунёдаги энг радикал қуролли гуруҳлардан бирига айланди.
Сигенобу 1972 йилда Тел-Авивнинг Лод аэропортига пулемёт ва гранаталар билан ҳужум уюштирган, натижада 26 киши ҳалок бўлган ва 80 киши яраланган.
Исроил аэропортида содир этилган терактда яраланган ва ҳибсга олинган Япония Қизил армияси аъзоси Козо Окамото 1985 йилда Исроил ва Фаластин кучлари ўртасидаги асирлар алмашинуви натижасида озод етилган эди. Унинг Ливанда эканлиги маълум қилинган. Окамото ва гуруҳнинг яна бир қанча аъзолари ҳали ҳам Япония ҳукумати томонидан қидирилмоқда.
Япония Қизил Армияси 1975 йилда Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳридаги АҚШ консуллигининг эгаллаб олиниши учун масъулиятни ҳам ўз зиммасига олди.
1988 йилда Италиянинг Неапол шаҳридаги АҚШ ҳарбий объекти бомбардимон қилинганидан сўнг, гуруҳ бошқа йирик ҳужумлар қилмади ва японияликлар назаридан ғойиб бўлди.
Соя соуси ишлаб чиқариш компаниясининг собиқ ишчиси, жангарига айланган Сигенобу 2000 йилда Японияда ҳибсга олинган ва олти йилдан сўнг Нидерландиядаги Франция элчихонасини қамал қилишда иштирок этгани учун 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
У Японияда пайдо бўлишидан олдин 30 йил давомида Яқин Шарқда қочиб, яшириниб юрган.
Унинг 1973 йилда Фаластинни озод қилиш халқ фронти (НФОР) вакили бўлмиш отадан туғилган қизи Сигенобу Мэй онасининг озод этилганини ижтимоий тармоқ орқали табриклади.
Қизил Армиянинг учта аскари Франция елчихонасига бостириб кириб, елчи ва бошқа 10 нафар ходимни 100 соат давомида гаровга олган қамал пайтида Сигенобу ўзининг айбсизлигини даъво қилган. Ўшанда икки полициячи оғир яраланган. Франция Сурияга самолётда жангарилар билан бирга учиб кетган Қизил Армия асирини озод қилиш билан қарама-қаршиликка якун ясади.
Сигенобу ҳужумда шахсан иштирок этмаган, бироқ суд айнан у операцияни НФОП билан мувофиқлаштирганини айтди.
Урушдан кейинги Токиода қашшоқликда туғилган Сигенобу Иккинчи Жаҳон урушида қатнашган майорнинг қизи бўлиб, унинг отаси Япония мағлубиятидан кейин баққол бўлган.
Унинг Яқин Шарқ геосиёсатидаги саргузаштлари тасодифан, у 20 ёшида Токио университетида ўтирган ҳолда иш ташлашда қатнашганида бошланган.
1960 ва 1970-йилларда Япония Вьетнам урушига ва ҳукуматнинг АҚШ армиясининг мамлакатда қолишига рухсат бериш режаларига норозилик билдириш мақсадида коллежлар шаҳарчаларидаги тартибсизликлар марказида эди.
Шигенобу тезда сўл ҳаракатга аралашди ва 25 ёшида Японияни тарк этишга қарор қилди. У араб тилида бирорта сўзни билмай Ливанга кўчиб ўтди ва дарҳол Фаластин курашига аралашди.
У 2001 йил апрел ойида қамоқдан туриб Қизил Армия тарқатиб юборилганини эълон қилди, 2008 йилда унга йўғон ичак ва ичаклар саратони ташхиси қўйилди ва бир нечта жарроҳлик амалиётини ўтказди.
Сигенобу шанба куни у биринчи ўринда даволанишга эътибор қаратишини айтди ва соғлиғининг ёмонлиги туфайли "жамиятга ҳисса қўша олмаслигини" тушунтирди.
Аммо у журналистларга шундай деди: "Мен [ўтмишим ҳақида] фикр юритишни ва кўпроқ қизиқиш билан яшашни хоҳлайман".
2017-йилда Japan Times мухбирига йўллаган мактубида у қуролли гуруҳ ўз мақсадларига эришмаганини тан олган.
"Умидларимиз оқланмади ва ҳаммаси ёмон тугади", деб ёзади у.
Бироқ, Фусака Сигенобу ҳам, унинг мустақил журналист бўлиб ишлаётган қизи Мей ҳам бутун дунё бўйлаб мазлумлар ҳуқуқлари учун ҳақиқий курашдан воз кечишмаган. Улар фақат бугунги кунда ЯҚА терроризмидан кўра самаралироқ йўллар борлигига ишонишади.
"Мен худди шу иш устида ишлашни давом эттириш зарурлигига ишонаман", дейди Меи Сигенобу.
"Япония Қизил Армияси интернационалист эди. Агар бу ҳаракат бугун ҳам фаол бўлганида, Мьянмада роҳинжа халқи дуч келаётган зулм ёки АҚШдаги фуқаролик ҳуқуқлари учун ҳаракатларни қўллаб-қувватлаган бўлар эди.
"Уларнинг адолатсизлик ва дискриминацияга учраган одамларни қўллаб-қувватлаш ғояси бугунги кунда ҳам долзарбдир. Кўпинча дунё фаоллар ва тизимга қарши курашаётган одамларга меҳрибон эмас, лекин биз ҳақиқатда ёрдамга муҳтож одамлар ҳақида ўйлашимиз керак.
"Ҳар бир ҳаракат, қанчалик кичик бўлмасин, барибир аҳамиятга эга ва муҳимдир"

Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase