close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Швецияда даниялик экстремист яна Қуръони каримни ёқди

Аввалроқ Швеция ҳукумати Расмус Палуданга мусулмонлар учун муқаддас китоб нусхасини яна бир бор омма олдида ёқишга рухсат берган эди

Дания «Stram Kurs» ўта ўнглар ҳаракатининг раҳбари Расмус Палудан яна Қуръон нусхасини оммавий равишда ёқиб юборди.
Экстремист 100 га яқин полиция ходими, шунингдек, Швеция разведка агентлигининг (SEPO) фуқаро кийимидаги 10 нафар ходими ҳимояси остида Исломга қарши провокация содир этди.
Бу сафар даниялик ўнг қанот радикал Швециянинг Жануби-ғарбий Вестергетленд вилоятидаги Фрелунд, Борас ва Троллхаттан минтақаларида мусулмонларнинг муқаддас китобини таҳқирлаш учун ҳаракатларни уюштирди.
Полиция Қуръон нусхасини ёқиш пайтида Палудан бўлган жойга яқинлашишга муваффақ бўлган намойишчиларни қўлга олди.
Аввалроқ Швеция ҳукумати Расмус Палуданга мусулмонлар учун муқаддас китоб нусхасини яна бир бор омма олдида ёқишга рухсат берган эди
Аввалроқ, Швеция ҳукумати Даниянинг «Stram Kurs» ўта ўнглар ҳаракатининг раҳбари Расмус Палуданга яна мусулмонлар учун муқаддас Қуръон китоби нусхасини омма олдида ёқишга рухсат берганди.
Полиция акциянинг рақибларини Паллуданнинг ҳаракатларига тўсқинлик қилишга йўл қўймаслик тўғрисида огоҳлантирди.
Палудан бир неча бор Швецияда Қуръонни ёқиш ҳаракатларини амалга оширган.
Бу қиролликнинг турли шаҳарларида полициянинг кучли ҳимояси остида содир бўлди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase