12 май куни БМТ инсон ҳуқуқлари Кенгаши Россия қўшинларининг Украинадаги ҳаракатлари натижасида инсон ҳуқуқлари бузилиши бўйича терговни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилди.
БМТ инсон ҳуқуқлари Кенгаши иштирокчиси бўлган 33 мамлакат резолюция учун овоз берди, 12 мамлакат бетараф қолди. Ҳужжатнинг қабул қилинишига фақат Эритрея ва Хитой қарши чиқди.
Резолюция матни Россияни "халқаро ташкилотлар вакилларига Украинанинг можарога дучор бўлган ҳудудларида тинч аҳолига зудлик билан ва тўсиқсиз киришни таъминлашга" чақиради.
Ҳужжатда жорий йилнинг февраль ва март ойлари охирида Россия ҳарбийлари назоратида бўлган Киев, Чернигов, Харьков ва Суми туманларида содир этилган инсон ҳуқуқлари бузилишларига эътибор қаратилган.
Қарорда инсон ҳуқуқлари Кенгаши Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини қўллаб-қувватлайди.
БМТ Украинада инсон ҳуқуқлари бузилиши бўйича резолюция қабул қилди
Ҳужжатда Россия қўшинларининг Украинадаги ҳаракатлари натижасида инсон ҳуқуқлари бузилишини текшириш кўзда тутилган
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди