close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Халқаро донорлар конференцияси Украина учун 6,5 миллиард доллар йиғди

Урушдан вайрон бўлган Украина учун маблағ йиғишга бағишланган халқаро донорлар анжуманида 6,5 миллиард доллар йиғилди.

Бу ҳақида Польша Бош вазири Матеуш Моравецкий анжуманда сўзлаган нутқида айтиб ўтди, деб ёзади "Европейская правда".
"Барча ҳиссаларингиз учун ташаккур, мен якуний рақамни олдим. Мен барчамиз 6,5 миллиард долларни сафарбар қила олганимизни эълон қилишдан жуда мамнунман", деди у.
Моравецкий Польша қўшимча равишда 100 миллион евро гуманитар ёрдам ажратишини таъкидлади.
Шунингдек, у Россияга қарши санкцияларни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.
"Россия гази ва нефтига тўлиқ эмбарго қўйиш зарур. Россия активлари ва федерал заҳираларини мусодара қилишни таъминлашимиз керак. Бошқа ҳеч қандай табу бўлиши мумкин эмас. Маблағлар Украинани тиклашга йўналтирилиши керак", - деди Польша Бош вазири.
Аввалроқ Европа Иттифоқи уруш туфайли бошқа шаҳар ва вилоятларга кўчиб ўтган украиналикларни қўллаб-қувватлаш учун 200 миллион евро ажратишга тайёрлиги хабар қилинганди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase