close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Украина қуролли кучлари бош штаби: 24,5 минг босқинчи ва душманнинг 1077 та танки йўқ қилинди

Россия Федерацияси Украинада уруш бошлаганидан бери босқинчиларнинг йўқотишлари 24,5 минг киши, 1077 та танк, 194 та самолет ва юзлаб бошқа техникаларни ташкил қилади, деб хабар беради Украина қуролли кучлари бош штаби, деб ёзади УНН.

Украина Қуролли кучлари Бош штабининг сўзларига кўра, 24 февралдан 4 майгача уларнинг тахминий йўқотишлари қуйидагича:

    шахсий таркиб - тахминан 24500 киши (суткасига + 300),
    танклар - 1077 та (+15),
    зирҳли жанговар машиналар – 2610 та (+43),
    артиллерия тизимлари - 491 та (+16),
    РСЗО – 163 та (+1),
    ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари - 81 та (+1),
    самолётлар - 194 та,
    вертолётлар - 155 та,
    автомобиль техникаси ва автоцистерналар - 1867 та (+24),
    кемалар / катерлар - 10 та,
    оператив-тактик учувчисиз учиш аппаратлари - 303 та (+12),
    махсус техника - 38 та,
қанотли ракеталар – 87 та (+3).

"Душманнинг энг катта йўқотишлари (ўтган кун давомида) Изюмский ва Новопавловский йўналишларида кузатилди", - деди Бош штаб. Маълумотлар аниқлаштириляпти.
Қўшимча:
Британия разведкасининг хабар беришича, Россия Изюм яқинида 22 батальон тактик гуруҳларини жойлаштириб, Донбасс шимоли бўйлаб ҳаракат қилмоқда

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase