Стратегик ҳужжатнинг якунланишидан олдин Туркия Республикаси Мудофаа вазирлиги биносида икки томонлама музокаралар бўлиб ўтди. Томонлар минтақавий хавфсизлик Анқара ва Душанбе ўртасидаги мудофаа саноати соҳасидаги алоқаларни ривожлантириш билан боғлиқ масалаларни батафсил муҳокама қилдилар.
Анадолу агентлигига кўра, Тожикистон ҳарбий вазири Шерали Мирзонинг ташрифи унинг туркиялик ҳамкасби Ҳулуси Акарнинг таклифига биноан бўлиб ўтган.
Акар икки мамлакат ўртасидаги тарихий муносабатларни эслади, улар умумий дин – ислом туфайли ҳам боғлиқдир.
Шунингдек, у Анқара Тожикистон томони билан давлат чегарасини ҳимоя қилиш ва терроризмга қарши курашда ўз тажрибасини баҳам кўришга тайёрлигини билдирди.
Шу билан бирга, Туркия вазири ҳарбий машғулотларда ҳамкорликни чуқурлаштиришга чақирди.
Туркия Тожикистонга Давлат чегарасини ҳимоя қилишда ёрдам беради
Туркия ва Тожикистон мудофаа соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлайди. Тегишли битим Анқарада икки мамлакат мудофаа вазирлари томонидан имзоланди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси