Бу ҳақида Украина Мудофаа вазирлиги вакили Вадим Скибицкий умуммиллий телемарафон эфирида айтиб ўтди.
Ҳарбий разведка маълумотларига кўра, Қора денгиз флоти қўмондони адмирал И. Осипов лавозимидан четлатилган ва ҳибсга олинган. Штаб бошлиғи - Қора денгиз флоти қўмондонининг биринчи ўринбосари, вице-адмирал С. Пинчукка нисбатан ҳам тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Скибицкийнинг айтишича, 6-армия қўмондони генерал-лейтенант В. Ершов, Жанубий ҳарбий округнинг 22 АК қўмондони генерал-майор А. Марзоев, ғарбий ҳарбий округнинг 1-танк армияси қўмондони генерал-лейтенант С. Кисель ҳамда қўмондонларнинг муовинларидан бири лавозимидан озод этилган.
ГУР вакилининг қайд этишича, репрессия таъминотчи бўлинмаларга ҳам таъсир қилган. Хусусан, Шарқий ҳарбий округ қўшинларининг моддий-техника таъминоти ёмон ташкил этилганлиги туфайли полковник М. Пономарев 103 алоҳида моддий-техника таъминоти бригадаси командири лавозимидан озод этилди.
Аввалроқ, Россиянинг Украинага бостириб кириши арафасида разведкадаги муваффақиятсизликлар учуе Россия Федерацияси ФСБ "5 хизмати" раҳбари, генерал Сергей Беседа «Лефортово» ҳибсхонасига ўтказилганди.
Репрессия авж олмоқда: Кремл армия ва денгиз флоти қўмондонлигини тозаламоқда
Рус босқинчи кучларининг қуруқликдаги мағлубиятлари ва рус қора денгиз флотининг "Москва" флагмани йўқ қилинишидан сўнг, тажовузкор мамлакатда ҳарбий қўмондонликка қарши репрессиянинг навбатдаги босқичи бошланди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси