«Мен Исломга қарши курашаётганим йўқ, шариат деб номланган шариатни татбиқ этишга интилаётган Исломий мафкурага қарши курашяпман... Мен жамоат жойларида ҳижоб кийишни тақиқлаш тарафдориман», деди Ле Пен президентлик сайловларининг иккинчи босқичи арафасида Макрон билан телевизион мунозарада. Унинг сўзларига кўра, ҳижоб «исломчилар томонидан ўрнатилаётган униформа».
Макрон бунга жавобан Ле Пенни диний рамзлар, терроризм ва Исломизм каби тушунчаларни аралаштиришда айблади.
«Агар шундай қилсангиз, фуқаролар урушини қўзғатасиз... Сиз Франция жамоат жойларида диний рамзни тақиқлаган дунёдаги биринчи мамлакат бўлишини таклиф қиласиз. Бу жуда жиддий», - дея таъкидлади Франциянинг амалдаги раҳбари.
Франция президенти сайловининг биринчи босқичи 10 апрель куни бўлиб ўтди. Ички ишлар вазирлиги якуний маълумотларга кўра, Макрон 27,84%, Ле Пен – 23,15% овоз олган. Иккинчи тур 24 апрель куни бўлиб ўтади.
Макрон Ле Пеннинг Францияда ҳижобни тақиқлаш ҳақидаги сўзларига жавоб берди
Президентликка номзод Марин Ле Пен тарафдори бўлган Францияда жамоат жойларида ҳижоб кийишни тақиқлаш мамлакатда фуқаролар урушини келтириб чиқариши мумкин. Бу ҳақида, РИА Novosti хабарига кўра, мамлакатнинг амалдаги президенти Эммануэл Макрон айтиб ўтган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси