close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Украина Кремлни варварак қилиш қобилиятига эга бўлган ракета тайёрламоқда - The Telegraph

Украина ҳарбийлари тез орада “Гром-2” баллистик ракетасига эга бўлади, бу ракета Кремлга зарба бериш қобилиятига эга. Бу ҳақда The Telegraph хабар бермоқда. Нашрга кўра, НАТО Парламент Ассамблеясидаги Украина делегациясининг раиси Егор Чернев “яқин орада Россия бу ракетанинг натижаларини ҳис қилади”, деб маълум қилди.

Украина ҳарбийлари тез орада “Гром-2” баллистик ракетасига эга бўлади, бу ракета Кремлга зарба бериш қобилиятига эга. Бу ҳақда The Telegraph хабар бермоқда. Нашрга кўра, НАТО Парламент Ассамблеясидаги Украина делегациясининг раиси Егор Чернев “яқин орада Россия бу ракетанинг натижаларини ҳис қилади”, деб маълум қилди.

“Гром-2” — бу 1100 фунт оғирликдаги каллакни 310 милгача бўлган масофадаги нишонга етказиш қобилиятига эга бўлган бир босқичли қаттиқ ёқилғили баллистик ракета. У Украинадаги энг замонавий ракета бўлиб, 1970-йилларда ишлаб чиқилган “Точка” ракета комплексидан анча илгарилаб кетган, дейилади мақолада.

“Гром-2” ракета лойиҳаси устида “Южное” конструкторлик бюроси 10 йилдан бери иш олиб бормоқда. Россиянинг Украинага тўлиқ ҳужум қилиши ортидан ракета ишланмасини қилиш суръати ошди.
Ушбу ракета Украинага узоқ масофадаги нишонларга зарба бериш имконини беради ва унга муҳим иттифоқчилар томонидан қўйилган чекловларни четлаб ўтишга ёрдам беради. Америка Қўшма Штатлари, Буюк Британия ва Франция Украинага юқори аниқликдаги, бир неча юз милгача етиб борувчи ўқ-дориларни етказиб беришди, аммо ушбу уч давлат Украинага бу ўқ-дориларни Россия ҳудудидаги нишонларга отишни тақиқлаган.

Бу орада, “Спецтехноэкспорт” директори Алексей Петров OBOZ.UA нашрига интервьюсида келгуси йил ўрталарида Украина Мудофаа кучларида ўз ишлаб чиқарган қанотли ва баллистик ракеталар пайдо бўлиши мумкинлигини айтди. Ҳозирда парвоз синовлари ўтказилмоқда.

Шунингдек, Петров мамлакатда НАТО стандартларига мос 150 мм калибрли снарядлар ишлаб чиқарила бошланганини таъкидлади. Ушбу ўқ-дорилар душманга қарши самарали масофага эга. Совет стандартларидаги ўқ-дорилар ишлаб чиқаришни қайта тиклаш ва кенгайтириш ишлари ҳам олиб борилмоқда, чунки улар Украина ҳарбийлари томонидан фронтда кенг қўлланилмоқда.

 

 

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase