"Ғарб Россиянинг иқтисодий тизимини ёмонлаштириш учун санкцияларда бирлашди. Россия энергиясини олиб кириш тақиқланган, Россия раҳбарларининг оила аъзолари санкциялар остида, 400 дан ортиқ компаниялар санкциялар остида. Коррупция натижасида катта даромад олган олигархлар энди бу оғриқни баҳам кўришлари керак. 400 дан ортиқ шахслар ва компаниялар, шу жумладан Макдоналдс ҳам Россияни тарк этишди", деди АҚШ президенти.
Байденнинг айтишича, «натижада рубл кулга айланди».
Унинг таъкидлашича, энди бир долларга 200 рубл сотиб олиш мумкин.
«Россия иқтисодиёти дунёдаги энг йирик иқтисодиётлардан бири эди. Бироқ, тез орада у ҳатто йигирмаликка ҳам кирмайди», - дея хулоса қилди Байден.
Санкциялар туфайли рубл кулга айланди — Байден
АҚШ Президенти Джо Байден Варшавада ўтган матбуот анжуманида Ғарб давлатлари томонидан Россияга нисбатан жорий этилган иқтисодий санкциялар туфайли рубл кулга айланганини айтди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Дума СССРни тиклаш масаласини кўриб чиқади
- Трамп Вашингтонда исроиллик дипломатларнинг ўлдирилишига муносабат билдирди
- Россиядаги СССРни тиклашга ҳаракат
- Бузғунчи секталарда "устоз", "пир", "мастур шайх", "муршид" каби шахсларга ниҳоятда катта урғу берилади
- Саратон ҳужайраларининг тактика, стратегияси ва секталар