Россия армиясидаги тизимли коррупция Украинага яна бир бор ёрдам беради. Мудофаа вазирлиги жанговар ҳаракатлар учун "консервациядан чиқаришни" буюрган РФ Қуролли Кучларининг ҳарбий техникаси деярли бутунлай талон-тарож қилинган.
Бу ҳақида 26 март куни Telegram орқали Украина Мудофаа вазирлиги развебка Бош бошқармаси маълум қилди.
Разведкачиларнинг таъкидлашича, россияликлар Украинадаги ҳалокатли йўқотишлар туфайли ҳарбий техникани узоқ муддатли сақлаш жойидан олиб чиқишга мажбур. Ҳозир у Украина чегарасидан 35 км узоқликдаги Климовое қишлоғи (Брянск вилояти) яқинидаги аэродромга олиб кетилмоқда. У ерда асосий вазифаси "консервациядан чиқарилган" транспорт воситаларини жонлантириш ва жанговар тайёр ҳолга келтириш бўлган таъмирлаш базаси ташкил қилинди.
Бироқ, бу масалада қийинчиликлар юзага келди. Узоқ муддатли сақлашдан чиқарилаётган техникаларнинг аксарияти аянчли ҳолатда ва таъмирлаб ҳам бўлмайди. Баъзиларида муҳим жиҳозлар етишмаяпти.
"Россия Федерациясининг 4-танк дивизиясида улар 10 та «консервациядан чиқарилган» танклардан фақат биттаси нисбатан яроқли ҳолатда эканлигини аниқладилар. Қолганлари тўлиқ демонтаж қилинган", - деб хабар берди Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси. Уларнинг аниқлик киритишича, баъзи танкларда ҳатто двигателлар йўқ.
Коррупция можароси натижасида РФ Қуролли Кучлари 4-танк дивизиясининг 13-танк полки қўмондони ўз жонига қасд қилди. Хабар қилинишича, у ўзини отиб ўлдирган.
РФ Қуролли Кучларининг "консервациядан чиқарилган" техникаси талон-тарож қилинган бўлиб чиқди, танк полкининг командири ўзини отиб ташлади - разведка
РФ Мудофаа вазирлиги Украинага қарши уруш учун "консервациядан чиқаришни" буюрган ҳарбий техника талон-тарож қилинган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси