Россия президенти Владимир Путиннинг энг яқин кишиларидан бири, собиқ Бош вазир Дмитрий Медведев Украина билан урушда муқаррар мағлубиятга тайёрланмоқда. У қонли можаро учун президент Владимир Путинни тўлиқ жавобгар деб ҳисоблади.
25 март куни РИА Новости тарғибот нашри Медведев билан катта интервью эълон қилди, деб ёзади Диалог.UA.
Россия Федерациясининг собиқ бош вазири Украина ва Ғарб ҳақида қарши жуда агрессив гапирди. Шу билан бирга, у доимий равишда уруш тўлалигича фақат Путиннинг иши эканлигини таъкидлади.
"Операция"нинг бориши, уни амалга ошириш режаларини Олий Бош Қўмондон белгилайди. Конституцияга кўра, у Президентдир. Президент ўз баҳоларини берди.... "Операция" режа бўйича кетмоқда. Бу режа Олий Бош Қўмондон томонидан тасдиқланган”, — деди Медведев.
Россия Федерацияси собиқ Бош вазирининг баёнотини Vitauskαs лақаби билан машҳур блоггер Twitterда изоҳлади.
“ Бу биз эмас, ҳаммасига бошлиқ айбдор”. Мана, россиялик “элита”нинг биринчи “қалдирғочлари” келажакда қора курсида “денацификатсия”дан қочиш умидида ўзларини масъулиятдан озод қилишга урина бошлади”, — деди блогер.
Таъкидлаш жоизки, РФ кўплаб «топ-амалдор»лари Украина билан уруш туфайли мамлакатга ёғилган санкциялар туфайли шошилинчда Россияни тарк этишди. Мамлакатда оддий фуқаролар ҳам оммавий равишда қочмоқда.
"Бизмас, ҳаммасига бошлиқ айбдор": Медведев Украина билан уруш учун тўлиқ жавобгарликни Путинга юклади
Россия сиёсий “элиталари” Украинага қарши бошланган урушда президент Владимир Путинни очиқчасига айблай бошлади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди