close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Украина АҚШдан 13 млрд долларлик шошилинч ёрдам олади

Сенат Украинага 13 миллиард доллар миқдорида шошилинч молиявий ёрдам кўрсатишни маъқуллади ва АҚШ Президенти Джо Байден ушбу ташаббусни имзолади. Бу ҳақда телемарафон эфирида Нью-Йорк штати Республикачилар партиясининг округ бўлинмаси идораси раҳбари Борис Пинкус маълум қилди, деб хабар бермоқда УНН.

"Украина эртага ёки эртадан кейин 3 миллиард олади, қолган маблағ эса яқин 2-3 кун ичида олинади. Буларнинг барчаси пул эквивалентида, ва албатта, мудофаага ёрдам шаклида бўлади.Супер-замонавий технологиялар ёрдамида яратилган ускуналар келяпти. Бу жуда муҳим лаҳза", деди у.
Шунингдек, Пинкуснинг айтишича, америка жамоатчилиги асосан НАТО чегаралари яқинида ракета зарбалари бўйича АҚШ ва Европа мамлакатларининг фаоллиги йўқлигидан ғазабланмоқда.
Унинг сўзларига кўра, яқин кунларда, Украина устидан қисман парвозсиз ҳудуд таклифи муҳокама қилинади – у Польша билан чегарада, фақат ғарбий ҳудудларда амал қилади.
"Бу бемаънилик. Бу ҳеч нарса қилмайди. Биз янада фаол ва тажовузкор бўлишимиз керак. Ғарб барибир Путин билан тўғридан-тўғри тўқнашувдан қочиб қутула олмайди", - дея таъкидлади Пинкус.

Манба: УНН

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase