Россия Федерацияси Ғарб санкциялари киритилгандан сўнг 300 миллиард долларлик захирадан маҳрум бўлди. Бу Россия олтин-валюта захираларининг ярмига тенг.
Ушбу баёнотни Россия Федерацияси Молия вазирлиги раҳбари Антон Силуанов "Россия 1"телеканали эфирида эълон қилди.
Унга кўра, Россия Федерацияси олтин ва валюта захираларининг умумий миқдори 640 миллиард долларни ташкил қилади. Бугунги кунга келиб, Ғарб томонидан жорий этилган санкциялар натижасида Россия томони юқоридаги миқдордан 300 млрд долларидан фойдалана олмайди.
Вазир, шунингдек, Россия захираларининг бир қисми Хитой миллий валютаси юанида сақланишини айтди. Энди Ғарб давлатлари Пекинни Россиянинг ушбу маблағларга киришини музлатиб қўйишга, шунингдек Москва билан савдони чеклашга ҳаракат қилмоқдалар.
Захираларнинг бир қисмидан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотгандан сўнг, Россия ҳукумати суверен қарзни, шу жумладан чет эл валютасида кўрсатилган қарзни рублда тўлашни режалаштирмоқда.
Шуни таъкидлаш керакки, Россия захира фондларидан музлатилган маблағлар Россия Федерациясига қарши санкциялар киритган давлатларнинг облигацияларига жойлаштирилган.
Россия 300 миллиард долларлик захиралардан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотишини тан олди, Хитой эса маблағларнинг бир қисмини музлатиб қўйиши мумкин
Россия Ғарб санкциялари киритилгандан сўнг олтин ва валюта захираларининг ярмидан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси