close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Америка «Жаннати»и оловда қолди

Американинг Калифорния штатида авж олган кучли ўрмон ёнғини оқибатида қарийб 30 минг киши истиқомат қиладиган шаҳар куйиб кул бўлди. Гап штатнинг шимолий қисмида жойлашган, чиройли номга эга бўлган шаҳар – Парадайс (жаннат) ҳақида бормоқда. ОАВ минглаб ёниб битган уйлар, бир нечта ҳалок бўлганлар ва куйганлар ҳақида хабар бермоқда.

«Бутун шаҳарни олов қамраб олган. Бу ҳақиқий даҳшат», - хабар берди Парадайсдан оиласи билан бирга эвакуация қилинган шаҳар кенгаши аъзоси Скотт Лоттер. РИА Новости агентлигининг хабар беришича, пайшанба куни эрталаб бошланган ёнғин саккиз минг гектардан ортиқ ҳудудни қамраб олди. Шаҳарда фалокат сабабли аҳолини тўлиқ эвакуация қилиш ҳақида эълон қилинган. Бунда кўплаб одамлар «жаннатмакон шаҳар»дан чиқаверишда юзага клеган улкан «тиқин»лар туфайли шаҳарни пиёда тарк этмоқда.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase