close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
29.12.2019 19:16

Калифорниядаги аҳоли пунктларидан бирининг мусулмон аҳолиси 13 йил давомида масжид қуриш ва қабристон очиш ҳуқуқи учун курашдилар ва ниҳоят, мақсадларига эришдилар. Калифорниянинг Санта-Клара округида жойлашган Сан-Мартин шаҳарчаси мусулмонлари ўзлари учун ибодатхона барпо этиш йўлида шу қадар сабр-тоқатли муносабат ва тиришқоқли ёндашув намойиш этдилар.

01.12.2018 18:08

Калифорнияда Camp ва Woolsey ёнғинлари оқибатидаги иқтисодий зарар 9-13 миллиард долларни ташкил қилиши мумкин, деб хабар беради RMS глобал рискларни моделлаштириш бўйича фирма таҳлилчилари. Фирманинг матубот-релизида айтилишича, штатнинг шимолий қисмида рўй берган Camp ёнғини 7,5-10 миллиард долларга, жанубда рўй берган Woolsey эса - 1,5-3 миллиард долларга тушиши мумкин.

11.11.2018 02:58

Америка «Жаннати»и оловда қолди

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар

Американинг Калифорния штатида авж олган кучли ўрмон ёнғини оқибатида қарийб 30 минг киши истиқомат қиладиган шаҳар куйиб кул бўлди. Гап штатнинг шимолий қисмида жойлашган, чиройли номга эга бўлган шаҳар – Парадайс (жаннат) ҳақида бормоқда. ОАВ минглаб ёниб битган уйлар, бир нечта ҳалок бўлганлар ва куйганлар ҳақида хабар бермоқда.

10.11.2018 02:11

Чоршанба куни оқшомда Borderline Bar & Grill в городе Таузанд-Окс шаҳрида (Калифорния штати) жойлашган Borderline Bar & Grill барида отишма рўй берди. Жиноятчи барга ташриф буюрган одамларга қарата 30 марта ўқ узди, шунингдек, тутун ҳосил қиладиган шашкалар ташлади. АҚШ учун одатий бўлиб қолган жиноятнинг оқибати қуйидагича: камида 12 киши, жумладан, жиноятчини тўхтатишга ҳаракат қилган полициячи ҳалок бўлди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase